Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда номаълум модда сабаб уч киши ҳалок бўлди

АҚШда номаълум модда сабаб уч киши ҳалок бўлди

Фото: Oxu.az

АҚШнинг Ню-Мексико штатида номаълум моддага тегишган уч киши вафот этди ва яна 23 киши шифохонага ётқизилди, деб хабар беради Associated Press.

Жабрланганларнинг ўндан ортиғи карантинга олинган. 

Ню-Мексико расмийларининг маълумотларига кўра, парамедиклар ва қутқарувчилар Албукерке яқинидаги қишлоқ уйида гиёҳванд моддаларнинг ҳаддан ташқари кучли дозаси ҳақидаги қўнғироққа жавоб беришган. Улар тўрт кишини ҳушсиз ҳолда топишган. Улардан учтаси вафот этган. Кейинчалик парамедиклар ва қутқарувчилар йўталиб, қуса бошлаганлар. 

«Улар бу гиёҳванд моддаларми ёки йўқлигини билишмайди. Бу икки модданинг аралашмасими ёки йўқлигини билишмайди», деди Моунтайнер мэри Петер Ниэто. Полиция дастлабки тестлар модданинг алоқа орқали юқиши мумкинлигини кўрсатганини аниқлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уч кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган гиёҳванд моддаларни кўриб чиқмоқдалар. 

Модда таъсирида шифохонага ётқизилган йигирма уч киши текширилди ва зарарсизлантирилди. Шифохонадан чиқарилган тез тиббий ёрдам ходимларига воқеа жойида ўзлари билан олиб юрган ҳар қандай буюмлари ёки кийимларини олиб кетиш тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг