Эски ҳайдовчилик гувоҳномасида юрганлар огоҳлантирилди
Аввалроқ 2010 йилгача бўлган даврда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари 2023 йил 31 мартгача; 2010 – 2012 йилларда берилганлари эса 2023 йил 30 июнгача алмаштирилиши кераклиги ҳақида огоҳлантириш берилганди.
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштиришнинг навбатдаги муддатлари яқинлашмоқда:
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан чиқмаган ҳолда янгилаш мумкин. Бунинг учун my.gov.uz орқали исталган вақтда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга ариза берилса бўлади.
Бу ҳақда видеоқўлланмада батафсил тушунтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter