Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фоторадарлар қайд этган 24 минг қоидабузарлик жаримаси тўланмаган

Фоторадарлар қайд этган 24 минг қоидабузарлик жаримаси тўланмаган

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (фоторадарлар) орқали тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 37 минг 891 қоидабузарликлар аниқланди.

24 минг 519 транспорт воситаси эгаси яшаш манзилига белгиланган жарима қоғози етказилганига қарамасдан, жарималар тўламанган.

Жарималарни ўз вақтида ундириш мақсадида вилоят ҳудудида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда «АUTO CON» ускунаси ёрдамида белгиланган муддатда жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаб, уларнинг автомашинасини жарима майдонига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг