Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилмайди — вазирлик

Газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилмайди — вазирлик

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқда «Наманганда газ қуйиш шаҳобчалари фаолияти 2-3 кунга чекланади» мазмунида хабар эълон қилинди. Ҳолатга Энергетика вазирлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу хабар соссиз бўлиб, бугунги кунда нафақат Наманган вилоятида, балки республика бўйича газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилиши кўзда тутилмаган. 

«Ҳозирда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари етарли босимда табиий газ таъминотига эга бўлганлиги учун газ тўлдириш шохобчалари фаолиятини тўхтатишга эҳтиёж мавжуд эмас.

Аввал хабар берилганидек, Фарғона водийсидаги газ шаҳобчаларининг ишлаш вақти босқичма-босқич узайтирилиб, бугунги кунда 14-15 соатдан (соат 7:00дан 21:00гача) фаолият юритмоқда ва яқин кунларда уларнинг иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда», дейилади вазирлик муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг