Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

JETOUR Т2 йўлтанламас автомобилининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди

JETOUR Т2 йўлтанламас автомобилининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди

17 октябр куни JETOUR бренди экстремал саёҳат мухлислари қалбида алоҳида ўрин эгаллайдиган янги кроссоверни тақдим этди.

Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган Ўзбекистон асрлар давомида ўзининг савдо фаолияти билан қўшни минтақаларга ҳам таъсир кўрсатиб келган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорида кучли ўсиш кузатилмоқда, табиий шароит ва ўзгарувчан иқлим автомобилларга бўлган талабни шакллантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Шунга монанд JETOUR бренди экстремал саёҳатлар учун кроссовер сегментида инқилоб қилишга тайёрланди – 17 октябр куни Бўстонлиқ туманининг баҳаво тоғлари бағрида янги JETOUR Т2 кроссоверининг тақдимоти бўлиб ўтди.

JETOUR Т2 йўлтанламаси ўзида замонавий дизайн ва кучли техник хусусиятларни мужассам этган. Унинг дизайни тўсиқсиз саёҳат руҳини ифодаловчи «Озодлик йўли» концепциясидан фойдаланади. Т2 билан автоуловчилар ҳашаматли қулайлик ва йўлдан ташқари ҳайдаш завқини кашф этадилар: юқори сифатли интерер материалларидан тортиб кенг салонгача, ҳар бир детал мукаммалликка интилишдан далолат беради.

JETOUR Т2нинг Ўзбекистон бозорига чиқарилиши Марказий Осиёдаги компания мавқеини мустаҳкамлаш стратегиясидаги асосий қадамдир. Т2 Ўзбекистон ҳайдовчиларига янги ҳайдаш тажрибасини олиб келади ва экстремал саёҳатлар учун ақлли кроссоверларнинг янги даври бошланишини белгилайди.

JETOUR Т2 нинг максимал версияси 2,0 литрли турбо двигател билан жиҳозланган бўлиб, у замонавий ва ақлли барча ғилдираклари ҳар қандай йўлда ишончли ва кучли ҳаракатланишни таъминлайди. Т2 BorgWarner XWD ақлли бошқаруви ва дифференциал қулф билан билан жиҳозланган. 6+X режимдаги ақлли бошқарув тизими йўл шароитларини автоматик равишда аниқлаб, Ўзбекистон йўналишларига осон мослашиш ва йўлдан ташқари саргузаштлардан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Чексиз имкониятлар

Янги JETOUR T2 йўлтанламасининг энг афзал томонларидан бири – нафақат ҳайдовчи, балки сафарга чиққан барча йўловчилар учун кенгроқ жой ва қулайлик таъминланади. JETOUR T2 равон йўлдан тоғ-тошларга чиққан тақдирда ҳам кўплаб имкониятларни сақлаб қолади. У йўлдан ташқари шароитларда автоуловчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондиради: минимал клиренс, яъни автомобил корпусининг энг пастки қисми ва ер ўртасидаги масофа 220 ммни ташкил этади. Олд ва орқа бурчаклари эса мос равишда 28 градусни ташкил этади. Шунингдек, JETOUR T2 700 ммгача чуқурликлардан ўтиб кета олиш қудратига эга. Бу эса йўлтанламас билан анча-мунча мураккаб сафарларга иккиланмасдан чиқиш мумкин деганидир.

Кенг ички макон

JETOUR T2нинг ғилдирак базаси 2800 ммдан иборат, бу эса автомобил анча кенг ва қулай эканини англатади. Бунда барча йўловчилар учун қулайликлар жамланган. Иккинчи қатордаги йўловчилар ҳам бемалол жойлашиб ўтиришлари мумкин, улар учун текис пол ва оёқ узатиш учун етарлича кенглик мавжуд.

Юклар кўп бўлганда

JETOUR T2 салон ўзгартириш хусусиятига эга. Букланадиган иккинчи қатор ўриндиқлари багаж хонасининг ҳажмини ошириб, текис замин яратади. Орқа қатор ўриндиқлари букланган ҳолда юкхона ҳажми 1494 литрга этади.

Замонавий электроника

7nm технологияси асосида яратилган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 8155. автомобил чипи унумдорлик ва қувват сарфини мувозанатлаш учун оптималлаштирилган. У сонияда 8 триллион операцияни бажаришга қодир. Янги UI/UE интерфейси силлиқ бошқарувни таъминлаб беради. Йўлда юриш асносида юзага келадиган турли ҳолатлар учун эса ақлли овозли бошқарув мавжуд.

Барча ғилдираклар ҳаракатлантиради

XWD – бу ақлли тўлиқ ғилдиракли автоматик ҳаракатланиш тизимидир. Тизим BorgWarner'нинг олтинчи авлоди бўлиб, вазиятларни ақлли бошқариш ва дифференциал қулфлашга асосланган. Тизим автоматик равишда тўлиқ ғилдиракли ҳайдаш режимини фаоллаштиради, максимал тортишиш учун қувватни оптимал тақсимлайди. Агар керак бўлса, орқа ғилдираклар автоматик равишда қўшимча айланиш кучини олади, бу эса ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатмасдан қийин жойларни осонгина ўтиш имконини беради.

Бир сўз билан шуни айтиш лозимки, тақдимот жуда қизиқарли ва бой ўтди. Иштирокчилар учун ташкил этилган концерт тадбири ва лоторея асосида тақдим этилган эсдалик совғалари эса қўшимча ҳиссиётлар тақдим этди.

Компания ҳақида

JETOUR компанияси 1997 йилда ташкил қилинган ҳолдинг компания негизида 2018 йилда ташкил топган. Асосий фаолияти саёҳатга мўлжалланган оилавий кроссоверлар ишлаб чиқаришдан иборат. Бренднинг хитойча номи «Жиету» деб талаффуз қилинади ва ўзбек тилига энг яхши таржимаси бу «Ғалаба йўли» маъносини англатади.

JETOURнинг бутун маҳсулот ассортименти 5, 6 ёки 7 ўринли конфигурация вариантлари билан ўрта сегмент учун мўлжалланган, шу билан бирга ички ёнув двигателли, тўлиқ электр, плагин-гибрид ва келажакда водородли автомобиллар ҳам ишлаб чиқаришни кўзда тутади. 2018 йилнинг январь ойида Пекиндаги автокўргазмада JETOUR Х70С оилавий СУВ ни ва JETOUR Х номли консеп автомобилларини тақдим этди. Ўша йилнинг ўзидаёқ Х70 ойлик сотувларини 10.000 донадан оширишга эришган. 2019 йилда муваффақиятли сотувлар эса 134.000 донадан ошади ва шу тариқа JETOUR катта бозорларга юқари тезликда киришга эришган.

JETOUR'нинг умумий савдо ҳажми 300 000 донадан ошди ва 28 ой ичида 300 000 сотув ҳажмига эришган биринчи Хитой брендига aylandi. 2022 йилнинг июлигача JETOUR дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларига кирди ва 700 миллионга яқин харидорга эга бўлди. JETOUR расмий диллерлик тармоғининг умумий сони 300 дан ошди ва 2025 йил охирига келиб 1500 тага этиши кутилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг