Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Kia Ўзбекистонда янги Carens кроссвенини тақдим этмоқда

Kia Ўзбекистонда янги Carens кроссвенини тақдим этмоқда

2024 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида янги Kia Rohat дилерлик маркази очилди. Шу куни Kia автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторлари бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан янги Kia Carens кроссвенининг тантанали тақдимот маросими ўтказилди ва сотувларига старт берилди.

Kia Carens Ўзбекистонда тўрт хилдаги комплектацияларда таклиф этилади. Харидорлар учун бензинли двигателнинг қуйидаги модификациялари мавжуд: 115 от кучига эга ёқилғи тақсимланган тарзда етказилишли 1,5 MPI ҳамда ёқилғи тўғридан-тўғри етказилишли турбопуркашли 160 от кучига эга 1,5 T-GDI двигателлари. Атмосферавий 1,5 MPI двигатели «интеллектуал» поғонасиз вариаторли трансмиссия билан жуфтликда ишлайди. Ўз навбатида, динамикага эга 1,5 T-GDI эса – икки уланмали, еттита поғонали 7DCT преселектив узатмалар қутиси билан агрегацияланади. Барча комплектацияларда Kia Carens олд приводга эга бўлади. Кроссвеннинг габарит ўлчамлари, узунлиги бўйича 4545 мм, кенглиги бўйича 1800 мм, баландлиги бўйича 1705 ммга тенг бўлиб, ғилдирак базаси – 2780 ммни ташкил этади.
Kia Carensʼнинг нархлари, комплектацияга кўра фарқланади:

  • Comfort – 299 900 000 cўм;
  • Luxe – 319 900 000 сўм;
  • Premium – 374 900 000 сўм;
  • Premium+ – 399 900 000 сўм.

Kia Carens кроссоверлар ва минивенларнинг жозибадор хусусиятларини ўзида мужассам этган кроссвен ҳисобланади. 180 мм тенг катта йўл сатҳидан баландлик зўр ўтувчи имкониятларни таъминлайди, ғилдираклар аркаларидаги пластик қопламлар эса автомобилни кроссоверлар стилистикасига яқинлаштириб, ёмон йўллар бўйлаб ҳаракатланишда кузовни қўшимча ҳимоялайди. Шу билан бирга, минивенники каби кенг салон, йўловчилар ва багажни ташиш учун кенг трансформацион имкониятларни назарда тутади. Кроссвен бир хил даражада саёҳат қилиш ва фаол дам олишни ёқтирувчи кўп болали оилалар учун автомобиль вазифаси бажариши ҳам, ёки тадбиркорлар учун мобил офис сифатида хизмат қилиши ҳам мумкин. Хавфсизлик, замонавийлик ва фойдаланишдаги қулайлик – ушбу автомобилнинг асосий бўлган, бироқ ягона афзалликлари эмасдир.

Kia Carensʼнинг дизайни, Kiaʼнинг фирмавий «Қарама-қаршиликлар уйғунлиги» («Opposites United») фалсафаси билан тўлиқ мувофиқ бўлиб, табиатдан илҳомланган элементларни қўллаб, hi-tech услубида яратилган. Кроссвеннинг таниқли ва унутилмас услуби туйғулар ва ҳурмат ҳиссини уйғотади, автомобиль қатъий ва дадил қиёфага эга. Шу билан бирга, Kia Carens энг замонавий тушунчаларга хос бўлган нафосатга тўлиқ меъёрга эгадир. Kiaʼнинг фирмавий «Йўлбарс табассуми» услубидаги радиатор панжарасининг дизайни, рақамли даврнинг замонавий трендларини инобатга олган ҳолда яратилган бўлиб, ёруғликдиодли фаралар, кундузги юриш чироқлари ва орқа чироқларининг яратилишида учун Kiaʼнинг энг замонавий «Юлдузлар харитаси» ёруғлик техникаси услубидан фойдаланилган.

Kia Carensʼнинг интерьери ўзининг замонавийлиги ва ҳатто футуристиклиги билан илҳомлантиради. У ҳар бир саёҳатни мукаммалга айлантириш мақсадида майда тафсилотларигача ўта синчковлик билан ишланган. Кроссвен Ўзбекистонда салоннинг уч қаторли, олти ўриндиқли жойлаштирув версиясида, иккинчи қатордаги, тугмани бир маротаба босилиши орқали қатланувчи тизимга эга икки «капитанлар» ўриндиқлари ва 50/50 нисбатда қатланадиган учинчи қатор ўриндиқлари билан таклиф этилади. Carensʼнинг иситилиш ва шамоллатиш функцияларига эга элегант ва замонавий ўриндиқлари йилнинг исталган мавсумида қулайликни таъминлайди. Hi-tech стилида ишланган олд панел ҳайдовчи ва йўловчини гўёки қамраб олиб, шинамлик муҳитини яратади.

Иккинчи ва учинчи қаторлар ўриндиқларининг қатланганлиги ҳолатига кўра («теккис пол даражаси» гача қатланишлари мумкин), сиғимнинг ҳажми VDA услуби бўйича ўлчовларга мувофиқ максимал бўлган 1973 литргача кўпайтирилиши мумкин. Салоннинг ичида майда буюмларни сақлаш учун кўплаб қўшимча бўлмачалар, токчалар ва қутилар, стаканушлагичлар ҳамда совитилишга эга ичимликлар банкалари ва шишалари сақлаш учун бўлмалар, иккинчи қатор йўловчилари учун ўриндиқлар орқа қисмидаги қатланадиган столчалар назарда тутилган. Автомобилда 8 та динамикли премиум тоифали Bose аудио тизими, симсиз зарядлаш панели, USB улагичлари, шу жумладан учинчи қатор йўловчилари учун ҳам ўрнатилади. 64 рангдан танлаш имкониятига эга бўлган контурли ёритиш тизими қўшимча қулайликни яратади. Шовқин ва тебранишларни камайтириш учун кўпгина конструктив ечимлар қўлланган. Бундай автомобиллар синфи учун жуда кам бўлган 0,31га тенг аеродинамик қаршилик коеффициенти ҳам шовқинни камайтиришга ва тежамкорликни яхшилашга ёрдам беради.

Янги Kia Carens бошқарувда енгил ва аниқдир. Автомобилнинг Makferson устунларига эга олд ва кесилган торсион балка ва бурама пружиналар билан орқа подвескалари бошқарувнинг аниқлиги ва ҳатто ёмон йўллар бўйлаб саёҳатда ҳам қулайлик ўртасидаги мукаммал мувозанатга мувофиқ тарзда созланганлар. Автомобилнинг тўрт ғилдирагининг барчаси самарали дискли тормоз тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 100 км/соат тезликда атиги 42,4 метрга тенг ажойиб бўлган тормозланиш изини таъминлайди.

Базавий комплектацияда автомобиль 205/65 R16 шиналар ўлчамига эга 16 дюймли пўлат дисклар билан жиҳозланган ва версияларнинг барчасида тўлиқ ўлчамдаги захира ғилдираги назарда тутилган.

Kia учун анъанавий тарзда, автомобилни лойиҳалаштиришда хавфсизлик масалалари устуворликка эга бўлди. Кузов конструкциядаги деталларнинг 34 фоиз юқори мустаҳкам (AHSS) пўлатидан тайёрланган. 6 тагача хавфсизлик ёстиқчалари ўрнатилиши мумкин, барча версияларда орқа эшикларда механик «болалар қулфи» назарда тутилган.

Базавий версиясининг ўзидаёқ автомобиль ташқи кўзгуларга ўрнатилган бурилиш белгиларини такрорловчи сигналлар, ташқи кўзгуларнинг иситилиши ва қўшимча стоп сигналга эга орқа спойлер билан жиҳозланишини таъкидлаш лозим. Автомобилнинг барча комплектациялари иммобилайзер, блокланишга қарши тизими (ABS), курс барқарорлиги тизими (ESC), шиналардаги босимни назорат қилиш тизими (TPMS), қияликка қўзғалишдаги ассистент (НАС), орқа парковка датчиклари ва ортни кўриш камераси билан жиҳозланди. Кроссвен электр ойна кўтаргичлар, круиз-назорати, қўл билан бошқарилувчи тезлик чеклови, кондиционер (2 ва 3 қатор ўриндиқлар учун қўшимча кондиционер билан) ҳамда ёруғлик датчиги билан жиҳозланган. Иккинчи ва учинчи қаторлар учун ёритиш плафони, юкхона бўлимининг ёритилиши, иккинчи қатордаги USB-улагичи, юкхонадаги юкни маҳкамлаш учун тўр назарда тутилган. Моделнинг жиҳозланишига TFT-матритсаси асосидаги рангли 4,2 дюймли дисплейли замонавий Supervision қурилмалар панели ҳамда марказий 8 дюймли дисплейга эга мултимедиа тизими киради.

Comfort комплектациясида Янги Carens галогенли фаралар билан жиҳозланади. Ўриндиқларнинг қоплами – комбинацияланган, эскиришга чидамли мато ва сунъий чармдан ишланган бўлади. Luxe комплектациясида қўшимча равишда ёруғликдиодли орқа чироқлар, ташқи кўзгуларни қатлаш учун электр приводлар, рулнинг чармли қоплами, ўриндиқларнинг тўлиқ сунъий чармли қоплами, олд ўриндиқларнинг иситилиши, олд парковка датчиклари, барча ойна кўтаргичлар учун Auto функцияси, двигателни тугма ёрдамида ишга тушиш/тўхтатиш функциясига эга Smartkey калициз кириш тизими, автоматик иқлим назорати тизими назарда тутилган.

Кўп сонли йўловчиларнинг қулай жойлашуви ёки саёҳатга кўпроқ багажни олиш имконини яратувчи салон трансформациясининг кенг имкониятлари назарда тутилган. Kia Carens юкхона бўлимининг ҳажми 216 литрдан 1973 литргача ўзгариши мумкин.

Premium ва Premium+ комплектацияларида қулайлик ва хавфсизликнинг кенгайтирилган опсиялар тўплами назарда тутилган. Ташқи кўринишидан бундай автомобиллар радиатор панжараларининг хромланган безаги, томдаги рейлинглар, ёруғликдиодли рефлекторли асосий фаралар, ёруғликдиодли туманга қарши фаралар ва кундузги юриш чироқлари, ёмғир датчиги билан ажралиб турадилар. Салоннинг ёруғлик диодли ёритилиши пакети ва интерернинг контурли ёритилиши назарда тутилган. Томдаги электр приводли люк, олд ўриндиқларнинг вентиляцияси жазирама кунларида қўшимча қулайликни таъминлайди. Автомобиль базавий жиҳозланишдан ташқари, салоннинг бутун узунлиги бўйлаб қўшимча равишда ён хавфсизлик ёстиқчалари ва хавфсизлик пардалари, Drive Mode Select ҳаракат режимларини танлаш тизими, иккинчи қатор ойналари учун қуёшдан ҳимояловчи пардалар, шунингдек, иккинчи қатор йўловчилари учун ўриндиқ орқа қисмидаги қатланувчи столчалар билан жиҳозланади. Телефонни симсиз зарядлаш панели ва премиум тоифасидаги Bose акустика тизими ўрнатилади.

Kia Carens кузовнинг 7 хилдаги: кўк Imperial Blue, кумуш ранг Sparking Silver, қизил Intense Red, оқ рангли Clear White, кулранг Gravity Grey, шунингдек, «perlamutr» эффектли оқ ва қора Glacier White Pearl ва Aurora Black Pearl ранглар вариантларида таклиф этилади.

Ишлаб чиқарувчи томонидан Kia Carens’га, автомобилдан фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилган тавсияларга риоя қилинган тақдирда, 5 йилга ёки 150 000 км масофа босиб ўтилишига, қай бири аввал келишига кўра кафолат берилади.

Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан Kia.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Kia’нинг Ўзбекистондаги тезкор ахборот линияси: +998 (55) 500-83-33

YouTube: https://www.youtube.com/@kiauzbekistan

Instagram: https://www.instagram.com/kia__uzbekistan

Facebook: https://www.facebook.com/KiaUzbekistan/

Telegram: https://t.me/kiauzbekistanbot

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг