Мактаб болаларини босиб кетишига бир баҳя қолган ҳайдовчига чора кўрилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида юз берган ҳолат тасвирланган видео тарқалди.
Унда акс этишича, давлат рақами 50 L 200 MA бўлган «Ласетти» ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига эътибор ҳам бермай, ҳаракатни давом эттиради ва йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчиларини уриб юборишига бир баҳя қолади.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар беришича, ушбу қоидабузар — «Ласетти» ҳайдовчисига нисбатан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter