Мультирадарлар Қашқадарёга ҳам кириб борди

Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида мультирадарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Қайд этилигича, бу каби патруль автомобиллари тезлик сабаб юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, тезюрар ҳайдовчиларни тартибга чақириш мақсадида жорий этилган.
Мультирадар қурилмалари билан жиҳозланган автомобиллар ушбу вилоят ҳудуди бўйлаб транспорт воситалари тезлигини қайд этиб боради ва қоидабузарларга нисбатан онлайн тарзда жарима белгиланади.
Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилиш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter