Ғузорда «Лола ва кабоб», Кўкдалада «Чиял яхна» фестиваллари ўтказилади
Табиати билан Ғелонга ўхшаш Чироқчидаги Тарағай, Китобдаги Башир ва Яккабоғдаги Татар қишлоқларини ҳам этнотуризм марказларига айлантириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.
Йўллар ва ичимлик суви таъминоти бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилади
Қашқадарё вилоятида 100 километрлик автомобиль йўли реконструкция қилинади, темир йўл кесишмаларида йўл ўтказгичлар қурилади ва сув таъминоти лойиҳаларига юзлаб миллион доллар жалб этилади.
Қашқадарёда экинларни суғориш учун 550 млрд сўм ажратилади
Космик маълумотлар асосида аниқланган 30 минг гектар ерни ўзлаштириш учун сув таъминотини яхшилаш ва тежамкор технологияларни жорий этиш режалаштирилган.
Қашқадарёда уч йилда 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
Қашқадарёда 20 млрд долларлик лойиҳаларни қамраб оладиган уч йиллик дастур тайёрланади. Унинг доирасида 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Жавлон Жовлиев ва «Ёш китобхон оила» ғолибларига Тошкентдан уй берилади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бошланди.
Шавкат Мирзиёев Шинжон усулида етиштирилган пахта даласини кўздан кечирди
Хитой сармояси иштирокида ташкил этилган «Қашқадарё Жингу» агрокластери Косон, Нишон, Ғузор, Кўкдала ва Миришкор туманларида жами 18,3 минг гектар майдонда фаолият юритади. Ушбу ерларнинг катта қисми илгари фойдаланилмаган чўл ва қаровсиз майдонлар бўлган.
Қашқадарёда 500 нафар ёш Германияга ҳақ тўланадиган амалиётга юборилади
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги касбий маҳорат техникуми ва унинг негизида ташкил этилган «Касблар шаҳарчаси» фаолияти билан танишди.
Қашқадарёдаги корхона экспортни 40 млн долларга етказмоқчи
Шавкат Мирзиёев «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонасида 8,5 млн долларлик сармоя асосида қурилган мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди.
Президент Қашқадарёда 6 млрд долларлик янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қуришга старт берди
Ишга туширилаётган 28 та саноат корхонасида 7 мингга яқин доимий иш ўрни яратилмоқда. Италиянинг “Cotonella” бренди йилига 8,5 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Косон, Миришкор ва Касби туманларида тўқимачилик соҳасида яна 14 та лойиҳа бошланмоқда. Улар ҳисобидан 18 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Президент Қашқадарёга ташрифни тўқимачилик кластеридан бошлади
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йил 13 мартда қабул қилинган қарор доирасида кластер томонидан мато ишлаб чиқариш ва бўяш фабрикаси ташкил этилди. Қиймати 54 миллион доллар бўлган лойиҳа натижасида йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш ва бўяш қувватига эга линиялар ишга туширилди.

