Наманган шаҳрида «Нексия-2» ёниб кетди
Жорий йилнинг 13 март куни соат 18:30ларда, Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, И.Каримов кўчасида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ф.И. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомобилда қисқа туташув юзага келиб ёнғинга айланган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни йўл четига тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилнинг салон қисми ёнғиндан зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз», дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter