Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек машиналари Россия автобозорини тарк этди

Ўзбек машиналари Россия автобозорини тарк этди

Фото: «Авто.Вести»

Ғарб санкциялари ортидан Россия бозорини Renault (Франция), Honda (Япония), Lifan (Хитой) ва General Motors (АҚШ) тарк этди. «Вести» ёзишича, GM нинг Cadillac ва Chevrolet топ-маркалари қаторида, Ўзбекистонда йиғилаётдан бюджет туркумидаги машина моделлари ҳам Россияни тарк этган.

«Ўзавтомоторс» машиналар етказишни март ойида бас қилган, «Келес Рус» дистрибютори сайтини ёпиб, ишлашдан тўхтаган. Россияга етказиш тўхтатилган машиналар — Chevrolet Nexia, Cobalt ҳамда Chevrolet Spark. Россия ҳудудларида дастлабки икки машина ҳали сотувда топилади, бироқ субкомпакт Spark энди йўқ, дейилади хабарда.

Бу машиналар 2020 йилдан Россияда Ravon бренди остида сотилаётганди. Машиналарни етказиш тикланмайди, акс ҳолда, хабарга кўра, «Ўзавтомоторс» Американинг иккиламчи санкцияларига тушиши мумкин.

Россия автобозорини йўқотиш ўзбек автокомпанияси учун катта йўқотиш бўлмаслиги таъкидланган: 2021 йилда ишлаб чиқарилган 237 мингта машинадан фақат 5 мингтаси Россияга етказилган. 2022 йилда компания модул платформада ишлаб чиқарилувчи янги модел қаторига ўтади. Бу моделларнинг биринчиси компакт Chevrolet Tracker ҳисобланади.

GM (АҚШ) кетаётган эшигини қаттиқ ёпди, дейилади хабарда: концерн 19 апрелдаги баёнотида нафақат буюртма қилинган автомобилларни россиялик дилерларга етказишни тўхтатишини, шунингдек, эҳтиёт қисмлар етказиш ва амалдаги мижозларга барча хизматлар кафолатланишини бас қилишини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг