Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда олинган «права»ни Ўзбекистонникига алмаштирса бўладими?

Россияда олинган «права»ни Ўзбекистонникига алмаштирса бўладими?

— Ассалому алайкум, ўғлим Россияда ўқиб, «права» олган. Россияда ўқиб олган «права»сини Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирса бўладими? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Ушбу саволга юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Акбаршоҳ Тешабоев қуйидагича жавоб берди:

— Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорининг 2-иловаси 76-банди қоидаларига кўра:

Биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади.

Иккинчидан, текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномаси тасдиқланса, улар:

  • тиббий кўрикдан ўтишади;
  • назарий ва амалий имтиҳонларни топширишади.

Учинчидан, натижалар яхши чиқса, ўғлингизнинг «права»си Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.

Тўртинчидан, ўғлингизни хорижий давлат (масалан, Россия)дан олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари ЙҲХББ томонидан Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини берган хорижий давлат ташкилотига (юридик шахсга) юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг