Жиззахда Аргосаноат инспекцияси бўлими раҳбари қўлга олинди
Бахмал туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ коррупцион ҳолат фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Шароф Рашидов тумани бўлими бошлиғи Д.О. ва бош мутахассиси А.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Т.га қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи трактор-машинист ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришлари эвазига 3,8 млн сўмни фуқаро Ф.А. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter