Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рулда видео томоша қилган автобус ҳайдовчиси «ҳақи»ни олди

Рулда видео томоша қилган автобус ҳайдовчиси «ҳақи»ни олди

Ижтимоий тармоқларда «8-автобус саройи» МЧЖга бириктирилган 97А-сонли йўналишдаги «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси К.Т. бошқарув вақтида видеоролик томоша қилиб кетаётганлиги акс этган фото тарқалди ва бу кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур фото Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ҳамда ушбу ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек ҳайдовчига автосаройнинг тегишли буйруғига асосан интизомий жазо чораси кўрилди.

«Барча ҳайдовчилардан бошқарув вақтида телефондан фойдаланмасликларини сўраймиз», дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг