«Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими» видеосига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 22:30ларда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходими Х.Анваров Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган «Гумбаз» жоъме масжиди атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган вақтида «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходимининг бодикамера мосламаси бўлмаганлиги ва ходимнинг муомала маданиятига эътироз билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter