«SpaceX» ичида «Tesla» автомобили жойлаштирилган «Falcon Heavy» ракетасини учирди (видео)
Элон Маскнинг «SpaceX» компанияси яна бир бор коинотни забт этди. «Tesla» автомобили жойлаштирилган «Falcon Heavy» ракета ташувчиси космосга учирилди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
«Falcon Heavy» ракета ташувчиси Флоридада жойлашган Кеннеди космодромидан учирилди. Унинг бортида қизил рангли «Tesla Roadster» электромобили жойлашган капсула мавжуд. Ушбу модел Элон Маскнинг шахсан ўзига тегишли. Автомобилни ичига скафандр кийиб олган маникен «бошқармоқда», шунингдек, автомобилда Девид Боуининг «Space Oddity» қўшиғи янграяпти.
Парвоз вақтида ракетадан учта учириш блоки ажралиб чиқади. Финал босқичида эса «Tesla Roadster» Қуёш атрофидаги гелиоцентрик орбитага чиқиши керак эди. Ҳозирча учта блокдан иккитаси Ерга муваффақиятли қўнишни амалга оширди, учинчиси эса океандаги ўзи бошқариладиган платформага қўна олмади.
«SpaceX» реката ташувчисининг учирилиши миссияси орбитага оғир массали юкларни олиб чиқишдаги харажатларни камайтиришга қаратилган. «Falcon Heavy» 63 тоннагача юкни ташишга қодир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter