Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

TIGGO 9 Euro NCAP синовида ён зарбага қай тарзда дош берди ва бу ҳайдовчилар учун нимани англатади?

TIGGO 9 Euro NCAP синовида ён зарбага қай тарзда дош берди ва бу ҳайдовчилар учун нимани англатади?

Chery Tiggo 9 тўсиқ билан ён зарба бериш бўйича Euro NCAP тестидан ишончли тарзда ўтди. Автомобиль 60 км/соат тезлик билан тўқнашувда ажойиб хавфсизлик кўрсаткичларини намойиш этди: А, Б, С устунлар ва эшиклар бутун қолиб, йўловчиларга ҳимоя муҳитини таъминлади.

Зарбага учрамаган томондаги эшик муаммосиз очилди, хавфсизлик камарлари эса одатдагидек ишларди. Хавфсизлик ёстиқчалари бехато ишлаб, зарбани самарали юмшатди ва йўловчиларни ҳимоя қилди. Ёнилғи тизими ва аккумулятор шикастланмаган, сизиб чиқишлар бартараф этилган ва иккиламчи хавфлар минималлаштирилган. Бу омиллар конструкциянинг юқори даражадаги хавфсизлигини тасдиқлайди.

Маълумот учун:

Euro NCAP: автомобиль хавфсизлиги эталони

1997 йилда ташкил этилган Euro NCAP (The European New Car Assessment Programme, инглизча – «Янги автомобилларни баҳолаш Европа дастури») автомобиль хавфсизлиги соҳасидаги энг нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланади. У янги автомобилларни қатъий синовдан ўтказадиган Европа давлат агентликлари ва мустақил экспертларни бирлаштиради. Ушбу синов натижалари харидорлар учун муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилади ва автомобилсозлик саноатида хавфсизлик стандартларини оширишга ёрдам беради.

Euro NCAP автомобилларни тўртта асосий мезон бўйича баҳолайди: катталар ҳимояси, болалар ҳимояси, йўл ҳаракатининг заиф иштирокчиларини хавфсизлиги ва фаол хавфсизлик тизимларининг мавжудлиги. Ён томондан зарба бериш тестига алоҳида эътибор берилади, чунки бундай авариялар реал шароитларда тез-тез учраб туради. Автомобилнинг ён қисми камроқ буфер муҳитига эга бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг жиддий жароҳат олиш хавфини оширади.

Chery Tiggo 9: йўловчиларни максимал даражада ҳимоя қилиш

Tiggo 9 модели 60 км/соат тезликда бўлган ён зарбасиновида 10 дона хавфсизлик ёстиқчалари, мустаҳкам кузов ва E-CALL фавқулодда хизматларини автоматик чақириш тизимитуфайли энг юқори даражадаги хавфсизликни намойиш этди.

Хавфсизлик ёстиқчаларининг илғор тизими

Тўқнашув пайтида ён хавфсизлик ёстиқчалари бир зумда очилиб, йўловчилар ва деформацияланган эшик ўртасида ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади. Бу кўкрак қафаси, қорин ва тосга тушадиган юкламани камайтиради, қовурғалар синиши, ички аъзолар шикастланиши каби жиддий жароҳатларнинг олдини олади.

А-устундан С-устунгача чўзилган ён хавфсизлик пардалари бир зумда олд ва орқа эшикларнинг деразаларини ёпиб, йўловчиларни ойнага урилишдан ва сочилиб чиқадиган парчалардан ҳимоя қилади. Бу, айниқса, бош мия жароҳатларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Ички ён хавфсизлик ёстиғи – Chery Tiggo 9 ўзига хослиги

Бундан ташқари, Tiggo 9 ички ён хавфсизлик ёстиқчаси (far-side airbag) билан жиҳозланган. Ён томондан зарба берилганида урилмаган томондаги йўловчилар инерция таъсирида автомобиль марказига силжийди. Ички ён хавфсизлик ёстиқчасиҳайдовчи ва олдиндаги йўловчининг тўқнашувининг олдини олади, юз ва оёқ-қўлларнинг шикастланиш хавфини камайтиради. Ушбу жиҳат Chery компаниясининг хавфсизлик ва ҳар бир йўловчига ғамхўрлик қилишга бўлган эътиборини кўрсатади.

Мустаҳкам кузов ва E-CALL тизими

Chery Tiggo 9 кузови 85 фоиз юқори мустаҳкам пўлатдан, шу жумладан 21 фоиз иссиқ штампланган пўлатдан тайёрланган. Синов пайтида у зарба энергиясини самарали равишда ютиб ва тарқатиб, деформацияни минималлаштирди ва йўловчилар учун ҳимоя майдонини сақлаб қолди.

Тўқнашувдан сўнг E-CALL тизими автоматик равишда автомобиль координаталари кўрсатилган сигнални фавқулод хизматларга юборди. Бу қутқарувчиларнинг ҳаракатланишини тезлаштиради, ёрдам етиб келиш вақтини қисқартиради ва қутқариш имкониятини оширади.

Синов натижалари: тасдиқланган хавфсизлик

Euro NCAP синовлари Chery Tiggo 9ънинг юқоридаражадаги хавфсизлигини тасдиқлади. Кучли зарбадан кейин ҳам унинг конструкцияси барқарор равишда мустаҳкам бўлиб қолди: устунлар ва эшиклар шикастланмади, хавфсизлик камарлари одатдагидек ишлади ва хавфсизлик ёстиқчалари ишончли ҳимояни таъминлади. Ёнилғи тизими ва аккумулятор бутунлигича сақланиб, сизиб чиқиш ва ёнғин хавфи пайдо бўлишига йўл қўймади.

Мустаҳкам кузов, илғор хавфсизлик ёстиқлари тизими ва интелектуал технологияларнинг уйғунлиги Тигго 9'ни хавфсизлик эталонига айлантиради. У жаҳоннинг 5 юлдузли стандартларига жавоб беради ва ҳайдовчилар ҳамда йўловчиларни максимал даражада ҳимоя қилади.

Келажакка бўлган нигоҳ

Euro NCAP синовлари – Tiggo 9 хавфсизлигини яхшилаш йўлидаги яна бир босқич ҳисобланади. Chery ҳайдовчилар ва йўловчиларга максимал қулайлик ва ҳимояни таъминлаган ҳолда илғор технологияларни ривожлантиришда давом этади. Ўзининг ажойиб хусусиятлари туфайли Tiggo 9 автомобиль хавфсизлигининг янги стандартларини белгилайди ва ўз туркумидаги энг ишончли автомобиллардан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб боради.

Ўзбекистондаги Chery автомобиль брендининг расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Доимий алоқа телефонлари: +998 71 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг