Тошкентда янги қурилган йўлда ЙТҲ содир бўлди

Тегишли ҳужжатларсиз «КамАЗ»ни бошқарган 21 ёшли ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Lacetti автомобилини уриб юборди.
Ҳодиса бугун, 22 декабрь куни яқинда қурилган Сергели билан Яккасарой туманини боғлайдиган йўлда содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 21 ёшли «КамАЗ» ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, Lacetti автомобили билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг юк машинаси ариқдан ўтиб кетиб, йўл четида тўхтаган.
Қайд этилишича, фуқаро юк машинасини прицепли транспорт воситасини бошқаришга рухсат берувчи тегиши ҳужжатларсиз бошқарган.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўл ўтказгич ва кўча икки ойча аввал очилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter