Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors корхона раҳбарини ишдан олди

UzAuto Motors корхона раҳбарини ишдан олди

UzAuto Motors компанияси ўрганишлар мобайнида «Хоразм Автосавдо» МЧЖ дилерлик корхонаси фаолиятида бир қатор хато ва камчиликларга ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилганлигини аниқлади.

Маълум бўлишича, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли ишлар ташкил қилинмаган.

Автосалон ҳамда таъмирлаш участкасида хавфсизлик, санитария ҳолати белгиланган тартибга мос эмас, автосалон савдо бўлими зарур ва етарли даражада ходимлар билан таъминланмаган. Автомобилларни сақлаш ва мижозга етказиб бериш бўйча бир қанча камчиликлар мажуд бўлган. Сотув олди кўриги участкаси стандарт асосида ташкил қилинмаганлиги сабабли айрим автомобилларга умуман бундай кўрик амалга оширилмаган.

Текширув давомида автосалоннинг автомобиллар сақлаш омборида камомад борлиги, автомобиль таъмирлаш участкаларида хавфсизлик қоидалари билан таништирилмаган ходимлар фаолият юритаётганлиги ҳолатлари аниқланган.

Натижада «Хоразм Автосавдо» дилерлик корхонаси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш янги раҳбар зиммасига юкланган.

Компания дилерлик марказларида шу каби ҳолатларни гувоҳи бўлганлардан 78 141 14 14 рақамлари орқали «Ишонч телефони»га мурожаат қилиши мумкинлигини эслатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг