«Uzauto Motors» охирги судда ҳам ютқазди. Энди нима бўлади?
Истеъмолчи Ў. Қаххаров, «Uzauto Motors» дилери ва компания ўртасида «Каптива 5» автомобилини етказиб бериш бўйича суд жараёнлари бўлиб ўтганди.
Расул Кушербаевнинг қайд этишича, охирида Олий суд истеъмолчи фойдасига қарор чиқариб, компаниянинг бўйнига «Каптива 5»ни истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини юклаган.
«Суд қарори бўйича ижро ҳаракатлари бошланганда «Uzauto Motors»чилар ижрони тўхтатиб, Олий суд раисига такрорий кассация келтиришни сўраб ариза киритганди. Олий суд раиси бу ишни қайта кўриб чиқишга асос йўқ, деб аризани қайтарган.
Бироқ кутилмаганда мазкур масала бўйича Бош прокурор ўринбосари С.Артикова Олий судга такрорий кассация тартибида кўриб чиқиш «Uzauto Motors»нинг ёнини олиб, протест келтирганди.
Ниҳоят бугун такрорий кассация тартибида С.Ортиқованинг протестини кўриб чиққан Олий суд судлов ҳайъати уни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Шу тариқа монополист компания учун баҳона қиладиган, осиладиган бошқа жой ҳам, тешик ҳам қолмади. Компания қандай бўлмасин суд қарорини ижро этиб, истеъмолчига ваъда қилинган «Каптива 5» автомбилини етказиб бериши керак», дейди Кушербаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter