Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors харидорларни огоҳлантирди

UzAuto Motors харидорларни огоҳлантирди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Chevrolet оммабоп автомобиллари учун онлайн шартнома тузиш бўйича таклифлар тарқалмоқда. Бунинг учун харидорлардан OneID тизимидаги шахсий логин ва пароли, шунингдек паспорт нусхаси ҳамда маълум миқдордаги тўловни амалга ошириш сўралмоқда.

UzAuto Motors компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўраган. Онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон йўқ.

«Бундан ташқари, сизнинг шахсий маълумотларингиз фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар ёки бошқа бир номақбул ҳаракатлар учун фойдаланилиши мумкин. Агарда шартнома тузиш учун шахсий маълумотларингизни учинчи шахсларга топширадиган бўлсангиз, UzAuto Motors харидор олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди», дейилади огоҳлантиришда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг