Хитойда 77 ўринли электр автобус ишлаб чиқарилди (фото)

Хитойдаги электротранспорт ишлаб чиқарувчи энг йирик «BYD» компаниси томонидан дунёдаги энг сиғимли электр автобус ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «Business insider» хабар берди.
Ишончли темир-фосфат аккумуляторлар бир қувват олишда 370 километргача йўл босиш имконини бериб, энг экстремал шароитларда ҳам хавфсизликни таъминлайди.
Ушбу йўловчи ташувчи автобус — «C10MS» Нашвилл (АҚШ, Теннесси штати)даги «United Motorcoach Assocation» кўргазмасида тақдим этилди. Ишлаб чиқарувчи — «BYD» компанияси автобусларни Америка бозорига етказиб беришга шайлигини билдирган.

«C10MS»дан шаҳар ичида ва шаҳарлараро қатновларда фойдаланиш мумкин. 77 йўловчига мўлжалланган ушбу автобусда жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг аравачалари учун ҳам жойлар кўзда тутилган.
Автобуснинг узунлиги — қарийб 14 метр, кенглиги — 2,6 метр, баландлиги — 4 метр. 100 100 км/соатгача тезлик олади, қуввати 370 км.гача етади. Бурилиш радиуси 15 метрни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter