Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Forbes 400 – 2025 йилги энг бой америкаликлар рўйхати эълон қилинди

Forbes 400 – 2025 йилги энг бой америкаликлар рўйхати эълон қилинди

Forbes журнали 9 сентябр куни АҚШнинг энг бой 400 кишиси рейтингини эълон қилди. Улар умумий ҳисобда 6,6 трлн доллар бойликка эга бўлиб, ўтган йилга нисбатан 1,2 трлн долларга кўпайган.

Топ-10лик:

1. Илон Маск – $428 млрд (қатор тўртинчи йил етакчи)

2. Ларри Эллисон (Oracle)

3. Марк Цукерберг (Meta)

4. Жефф Безос (Amazon, Blue Origin)

5. Ларри Пейдж (Google)

6. Сергей Брин (Google)

7. Стив Балмер (Microsoft)

8. Женсен Хуанг (Nvidia)

9. Уоррен Баффетт (Berkshire Hathaway)

10. Майкл Делл (Dell)

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам рўйхатда – 201-ўрин, бойлиги $7,3 млрд. У бир йил ичида 118 позицияга кўтарилган.

Аёллар:

Рўйхатда 62 аёл (15 фоизи) бор, ўтган йили 67 та эди.

Энг бой аёл – Элис Уолтон (Walmart вориси).

Энг бой “ўз қўл меҳнати билан бой бўлган” аёл – Дайан Хендрикс (ABC Supply).

Forbes маълумотига кўра, рўйхатдагиларнинг 71 фоизи бойликка мерос эмас, балки ўз меҳнати билан эришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг