Forbes дунёнинг энг бой аёлларини аниқлади

Рафаэла Апонте-Диамант ва Жанлуижи Апонте.
Forbes ўзини ўзи миллиардерга айлантирган (selfmade) дунёдаги энг бой 50 нафар аёл рейтингини тузди.
Рейтингга кирганларнинг бойлиги 2,1 млрд доллардан бошланади. Энг кўп Осиё-Тинч океани минтақаси вакиллари — 24 нафар. Шимолий Америкадан 20 нафар, Европадан 6 нафар миллиардер аёл рўйхатга кирди. 14 нафар миллиардер аёлнинг фаолияти технологиялар билан боғлиқ.
Дунёнинг энг бой аёли — швейцариялик кемачилик магнати 80 ёшли Рафаэла Апонте-Диамант ҳисобида 38,8 млрд доллар бор. У турмуш ўртоғи Жанлуижи Апонте билан биргаликда «Mediterranean Shipping Company»га асос солган. Бу ҳозир 136 мингдан зиёд ходим ишловчи, 900 та кемаси, 675 та офисига эга дунёдаги энг йирик кемачилик компанияси ҳисобланади.
Иккинчи ўринда (катта фарқ билан) — америкалик Дайан Ҳендрикс. У дунёдаги энг йирик бошпана берувчи дистрибюторлардан саналган ABC Supply асосчиларидан саналади.
Учинчи ўринда — хитойлик 64 ёшли Чжун Хуэйцзюан (15,6 млрд доллар). У Hansoh Pharmaceuticals фармацевтика компанияси асосчисидир.
Россиялик Wildberries асосчиси, 49 ёшли Татьяна Ким рейтингда 18-ўринни банд этди (4,6 млрд доллар).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter