Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск ходимларни ишга олишда қандай савол бериши маълум бўлди

Илон Маск ходимларни ишга олишда қандай савол бериши маълум бўлди

Фото: iLenta

Миллиардер Илон Маск ходимларни ишга олишда биргина савол билан ҳам бўлғуси ходим рост ёки ёлғон гапиришини аниқлай олади. Бу ҳақда тадбиркорга асосланиб Unilad ёзмоқда.

Номзоднинг билими, малакаси ва фазилатларини четга суриб, Маск бошқа нарсаларни сўрайди: «Сиз ўз фаолиятингизда дуч келган энг қийин муаммо нима ва уни қандай ҳал қилдингиз? Ҳал қилувчи паллаларда қандай қарорлар қабул қилдингиз?

Номзодларни баҳолаш ва ишга олиш-олмаслик ҳақида қарор чиқариш учун шунинг ўзи етарли. Олдинги ишида чиндан ҳам мураккаб вазиятга тушиб, қарши чора кўра олганлар ўз муаммоларини ҳеч қачон эсидан чиқармайди, деди Маск.

«Шундай қилиб, ёлғончини аниқлашингиз мумкин — уларга муаммолар ҳақида жуда чуқур саволлар берасиз, бошидан ўтказганлар ва ечим топа олганларда жавоб бор, ҳал қилувчи қарорлар қабул қилмаганлар эса иккиланиб қолишади», — дея таъкидлади Илон Маск.

ABC телеканали хабарига кўра, АҚШ президентлиги учун курашда республикачилар штабида асосий шахслардан бирига айланган Илон Маск айни пайтда янги жамоага номзодларни танлашда ҳам Доналд Трампга кўмаклашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг