Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арда Гулер Роналдунинг рекордини янгилади

Арда Гулер Роналдунинг рекордини янгилади

Мадриднинг «Реал» клуби ва Туркия терма жамоаси яримҳимоячиси Арда Гулер машҳур португалиялик Криштиану Роналдунинг рекордини ортда қолдирди. Туркиялик футболчи Евро-2024даги дебют учрашувида гол урган энг ёш футболчи бўлди.

Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси 2024 йилги Европа чемпионатида Грузия терма жамоаси дарвозасига гол урганиди ва унинг жамоаси рақибни 3:1 ҳисобида мағлуб этгани хабар қилинганди. Туркларнинг ўзлари эса тарихда биринчи марта Европа чемпионатидаги 1-тур ўйинида ғалаба қозонишди.

Арда 19 ёшу 114 кунлигида Евродаги дебют ўйинида гол урган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди. Аввлги рекорд Криштиану Роналдуга тегишли эди. У 2004 йилги қитъа чемпионатида 19 ёшу 128 кунлигида гол урган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг