Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўловчи самолёти 24 соатдан зиёд қўнмасдан парвоз қилди — янги рекорд

Йўловчи самолёти 24 соатдан зиёд қўнмасдан парвоз қилди — янги рекорд

Фото: Airbus

Airbus A350-1000ULR йўловчи самолёти қўнмасдан 24 соат 24 дақиқа парвоз қилиб, бу борадаги янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Самолёт Австралиянинг Мелбурн шаҳридан Франциянинг Тулуза шаҳригача 23 минг километрдан ортиқ масофани қўнишсиз учиб ўтди. Рекорд ўрнатиш мақсадида парвоз йўловчиларсиз ва атайлаб узунроқ йўналиш бўйлаб амалга оширилди.

2027 йилдан бошлаб Австралиянинг Qantas авиакомпанияси илк 12 та A350-1000ULR самолётини қабул қилиб олади. Улар Сиднейдан Лондон ва Ню-Йорккача дунёдаги энг узоқ мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг