Қатар-2022 — мундиалларнинг энг қиммати (инфографика)
Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати шу пайтгача ўтказилган мундиалларнинг энг қиммати бўлади. Statist тайёрлаган инфографикага кўра, қатарликлар энг катта футбол турнирини ўтказиш учун 220 млрд АҚШ доллари сарфлашмоқда.
Бу маблағлар жумласига, шунингдек, стадионлар ва мамлакатдаги бошқа инфратузилма объектларини қуришга сарфланган ва сарфланажак пуллар ҳам киритилган.
Солиштириш учун: 2018 йилги ЖЧ мезбони Россия — 11,6 млрд, 2014 йилги мезбон Бразилия — 15 млрд доллар харажат қилганди.
Эътиборли жиҳати, Жаҳон банки маълумотига кўра, Қатарнинг 2021 йилдаги ялпи ички маҳсулоти (номинал) 179,57 млрд долларни ташкил этган. Яъни мамлакат футболга мезбонлик учун миллий ЯИМдан каттароқ маблағ сарфламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter