Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 май. Ботаникада бурилиш, «сохта» сайёра, Олимпиада «танаффус»и, биринчи ўзбек дирижёр аёли ва бошқа воқеалар

1 май. Ботаникада бурилиш, «сохта» сайёра, Олимпиада «танаффус»и, биринчи ўзбек дирижёр аёли ва бошқа воқеалар

Байрам ва муҳим саналар

  • Қозоғистон халқлари бирдамлиги куни (Қозоғистон).
  • Болалар саломатлиги куни (АҚШ).
  • Марваридгул куни (Франция).

Воқеа-ҳодисалар

  • 305 йил — Қадимги Рим ҳукмдорлари Диоклетиан ва Максимиан ҳокимиятдан воз кечди.
  • 1328 йил — тинчлик шартномаси бўйича Англия Шотландия мустақиллигини тан олди.
  • 1682 йил — қирол Людовик XIV тантанали равишда Париж расадхонасини очди.
  • 1699 йил — Пьер ле Мойн Миссисипи дарёси водийсида биринчи европаликлар манзилгоҳига асос солди.
  • 1753 йил — Карл Линнейнинг ботаника фанида бурилиш ясаган «Ўсимликлар турлари» китоби босмадан чиқди.
  • 1786 йил — Венада Моцартнинг «Фигаронинг уйланиши» операси премьераси бўлиб ўтди.
  • 1840 йил — Англияда дунёдаги биринчи почта маркалари пайдо бўлди.
  • 1851 йил — Лондондаги Биллур саройда техника ва маданият ютуқларига бағишланган биринчи халқаро кўргазма ўтказилди.
  • 1855 йил — Фалмут (АҚШ) шаҳрига яқин жойда Британиянинг «John» елканли кемаси ҳалокатга учради; 196 киши қурбон бўлди.
  • 1884 йил — Чикагода биринчи осмонўпар бино — 10 қаватли уй қурилиши бошланди.
  • 1885 йил — Оттава(Канада)да биринчи кўча электр чироқлари ёнди.
  • 1886 йил — Бирма Британия Ҳиндистони таркибига қўшиб олинди.
  • 1898 йил — Испания-АҚШ уруши: Кавити (Филиппин) яқинидаги денгиз жанги.
  • 1899 йил — Германияда Франкфуртнинг «Айнтрахт» футбол клуби ташкил этилди.
  • 1899 йил — биринчи марта сотувга аспирин чиқарилди.
  • 1919 йил — Бавария қизил армияси мағлубияти. Бавария совет республикасининг қулаши.
  • 1930 йил — 18 февраль куни кашф этилган сайёрага Плутон номи берилгани маълум қилинди (кейинчалик Плутон сайёралар рўйхатидан чиқарилган).
  • 1933 йил — Британия ва Ҳиндистон ўртасида телефон алоқаси ўрнатилди.
  • 1940 йил — 1940 йилги олимпиада уруш туфайли расман бекор қилинди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Берлиндаги Рейхстаг тепасига ғалаба байроғи тикилди.
  • 1946 йил — Австралия аборигенлари ўзларининг биринчи саноат иш ташлашини амалга оширишди.
  • 1948 йил — КХДР тузилгани эълон қилинди.
  • 1961 йил — Фидел Кастро бундан буён Кубада сайловлар бўлмаслигини эълон қилди.
  • 1963 йил — Ғарбий Ириан собиқ ҳолланд мустамлакаси Индонезияга топширилди.
  • 1974 йил — Португалияда сиёсий маҳбуслар озодликка чиқарилди, ОАВда цензура бекор қилинди.
  • 1978 йил — япониялик Наоми Уэмура итлар қўшилган чанада якка ўзи 54 кун давомида шимолий қутбга етиб келди.
  • 1979 йил — Гренландия ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 1993 йил — Коломбодаги теракт оқибатида Шри-Ланка президенти Ранасингхе Премадаса ҳалок бўлди.
  • 2003 йил — Мўғулистонда ерни хусусийлаштириш бошланди.
  • 2004 йил — Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Мальта, Польша, Словакия, Словения, Чехия ва Эстония Европа иттифоқига қабул қилинди.

Таваллуд кунлари

  • 1672 йил — Жозеф Аддисон, ёзувчи, публицист, инглиз журналистикаси асосчиларидан бири.
  • 1881 йил — Тейар де Шарден, француз антропологи, палеонтолог, файласуф, синантропни кашф этган.
  • 1896 йил — Муҳиддин Қориёқубов, Ўзбекистон халқ артисти.
  • 1916 йил — Кифоят Муслимова, Ўзбекистон халқ артисти.
  • 1924 йил — Давид Абашидзе, грузин актёри ва режиссёри.
  • 1936 йил — Дилбар Абдураҳмонова, биринчи ўзбек дирижёр аёли.
  • 1942 йил — Элёр Эшмуҳаммедов, ўзбек режиссёри.
  • 1968 йил — Оливер Бирҳофф, немис футболчиси.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг