Ҳўкиз туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси буқа билан тўқнашувга йўл қўймасликка ҳаракат қилган, бошқарувни йўқотган ва ажратиш тўсиғига урилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, буқа йўлда кутилмаганда пайдо бўлган.
Воқеада 12 киши, шу жумладан беш нафар аёл ва бир бола ҳалок бўлди. Яна 10 киши жароҳатланган. Полиция маълумотларига кўра, жабрланганларнинг тўрт нафари Жаипурдаги шифохонага етказилган, қолган олти киши Нагаурдаги шифохонада даволанмоқда.
Воқеа тонгда содир бўлган, полиция микроавтобус Латурадан Ҳисорга кетаётганини қўшимча қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter