Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги аянчли ЙТҲда 7 яшар қизча ҳалок бўлди

Қашқадарёдаги аянчли ЙТҲда 7 яшар қизча ҳалок бўлди

Фото:«Tergov.uz»

5 август куни 19 ёшли С.С. «Камаз» автомашинасида Китоб туманининг ички йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли Ш.А.(аёл)ни автомашинаси билан уриб юбориб, йўл-транспорт ходисаси содир қилган.

Тергов департаменти хабарига кўра, Ш.А., воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг