5 ойлик келинчакни зўрлашди — 5 нафар айбдор озодликда... (видео)
Андижон вилоятидаги дала шийпонида 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрланганлиги ҳақида видео YouTube тармоғида тарқалди.
Унга кўра, жорий йил 13 май куни келинчак дала шийпонида идишларни ювиш учун чиққанда, 5 нафар маст эркак уни мажбурлаб шийпонга олиб кириб, қўл оёғини бойлаб, икки соат зўрлашган.
«Мени каппани ичига олиб кириб кетиб, оёқ қўлимни боғлашди. Уларнинг тўрттаси мени ушлаб турди, биттаси мажбурлади. Эрим бор дейишимга ҳам қарамади», — дейди жабрланувчи.
Келиннинг опаси айбдорлар ҳали ҳам озодликда юрганини, уларга қонуний чора кўрилмаётганидан шикоят қилган.
«Маҳалладаги 5 та ҳароми синглимни зўрлашди. 5 ойлик келинчак бўлса, бировга ёмонлигимиз тегмаган бўлса, мен бу 5 нафар эркакга қонуний чора кўришларини истайман. Нимага шу қилғилиқни қилган бешаласи ҳали ҳам озодликда юрибди?» — дейди у.
ИИВ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берган.
2021 йил 13 май куни фуқаро О.О. «102»га қўнғироқ қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани Қорақолпоқ МФЙда жойлашган дала шийпонида фуқаролар унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий алоқада бўлишганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва видеотасвирга олинган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган қизил қора рангли аёллар кўйлаги ва бошқа кийимлари далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид биологик экспертиза ва судга оид экспертиза тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter