Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистондан 24 нафар шахс Ўзбекистонга олиб ўтилди

Афғонистондан 24 нафар шахс Ўзбекистонга олиб ўтилди

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ

Яқинда Афғонистон ва Покистон Ислом Республикаси ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига бориб қўшилиб, кейинчалик Афғонистон Ислом Республикасининг ҳудудига ўтган, шунингдек, ушбу ҳудудда яшаган шахсларнинг бир гуруҳи «Меҳр операцияси — 4» доирасида юртимизга олиб келинди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ

Афғонистоннинг ҳамкор ташкилотлари кўмагида олиб келинган 24 нафар ана шундай шахслар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган «Айритом» чегара пости орқали кутиб олинди ва тиббий кўрикдан ўтказилиб, вилоят ҳокимияти, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида Термиз туманидаги «Даволаш ва соғломлаштириш» маркази биносига жойлаштирилди.

Мазкур «Даволаш ва соғломлаштириш» маркази барча шарт шароитларга эга бўлиб, шай ҳолга келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг