Афғонистонлик аёлнинг Тошкентда кўзи ёриди

Афғонистондаги ҳукумат алмашиш жараёнлари фонида кўплаб давлатлар ўз фуқароларини ҳамда афғонистонликларни эвакуация қилишга киришган. Ўзбекистон ушбу жараёнлар учун ўз ҳаво йўлларини очиш орқали инсонларни Афғонистондан хавфсиз кўчиришга ҳисса қўшмоқда.
Шу билан бирга Тошкент аэропортига қўнган инсонларнинг саломатлигини назоратга олишда ҳам жонбозлик кўрсатилмоқда, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, куни кеча 1999 йилда туғилган афғонистонлик фуқаро Э. А. «Ҳомиладорлик 1. Туғруқ 1. 39-40 ҳафта» ташхиси билан тез тиббий ёрдам бригадаси орқали И.Иргашев номидаги Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимига ётқизилган.
Кеча оқшом ушбу муассасада 22 ёшли Э.А. илк фарзандини дунёга келтирди. Афғонистонлик ёш она 3 килограмм 840 грамм вазн билан туғилган ўғлини ўзбек шифокорлари ёрдамида қўлига олди. У маълум муддат мутахассислар назоратида бўлиб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter