Андижон шаҳрида ёнғин юз берди — ФВВ маълумоти

Бугун, 7 декабрь куни соат 04:04 да Андижон шаҳар, «Саъдий» МФЙ, Эски Ўш кўчасидаги уйларнинг бирида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этган.
Ёнғин натижасида уйнинг 70 кв.м майдонда шифт, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 180 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВВ маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ҳам Андижон шаҳрида йирик ёнғин юз берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter