Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 18 ёшли йигит яна оғир жиноятга қўл урди

Андижонда 18 ёшли йигит яна оғир жиноятга қўл урди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2020 йилнинг 14 октябрь кунига ўтар кечаси соат 02:00 да Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳрида жойлашган туман педагогика касб-ҳунар коллежи ёнида 18 ёшли А.Б. ўзига олдиндан таниш бўлган 18 ёшли Х.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, жанжал вақтида А.Б. қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан Х.Х.нинг қорин қисми ҳамда ўнг сонига бир маротабадан урган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасида фуқаро Х.Х. ҳаёт учун хавфли бўлган «оғир» даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «б» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган тарзда қасддан одам ўлдирган шахс томонидан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.Б. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг