Андижонда газ тўлдириш шохобчасида портлаш: жароҳатланганлар бор
Бугун, 2 июл куни Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, «Анҳор» МФЙда жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг компрессор хонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Шунга кўра қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Ҳодиса оқибатида автомобильларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси компрессор хонасининг 30 квадрат метр майдондаги том қисми, эшик ва деразаларига зарар етган.
Чақнаш натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонасига ётқизилган. Халок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда чақнашнинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter