Андижонда қалбаки доллар сотаётган шахс ушланди

Андижон вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Б.Т. фуқаро М.М.га қалбаки 1 900 АҚШ долларини ҳақиқий 900 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки долларлар ашёвий дилил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, қалбакилигини билмаган ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради", дейилади Прокуратура департаменти хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter