Андижонда темирйўл станцияси бошлиғи қўлга олинди
![Андижонда темирйўл станцияси бошлиғи қўлга олинди](http://static.xabar.uz/crop/2/2/720_460_95_2237508153.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
«Қўқон минтақавий темир йўл узели» УКнинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи М.М. «P.t.» МЧЖга аҳолига арзон нархларда кўмир етказиб беришда темир йўл харажатлари учун имтиёз берилганлигидан фойдаланиб, МЧЖ иш юритувчиси Д.З.га гўёки имтиёзлардан фойдаланишда кўмаклашиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter