Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги дарё дамбасида емирилиш содир бўлди

Андижондаги дарё дамбасида емирилиш содир бўлди

Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани «Оқтепа» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Расмий маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ФВБ, вилоят Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.

Ҳозирда вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ушбу ҳолатни тўла назоратга олган ҳолда бугунги кунда 450 м³ тош ва 5000 м³ шағал ишлари бажарилди.

4 дона экскаватор, 6 дона самосвал, 4 дона бошқа турдаги оғир техникалар жалб қилиниб, хавфдан сақлаш ишлари олиб борилмоқда. Юз берган ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг