Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электромобиллар бозори — жиддий муаммо қаршисида

Электромобиллар бозори — жиддий муаммо қаршисида

Иллюстратив фото

Электромобиллар бозори тез орада илк жиддий муаммога дуч келади, деди «Geely Holding Group» директорлар кенгаши раиси Эрик Ли. Электромобиллар ва уларнинг аккумуляторлари хизмат муддатидаги номувофиқлик бунга сабаб бўлади.

Электромобилларнинг ўртача хизмат муддати — 15 йил. Машина ҳайдалганига 10 йил тўлганида (ёки тахминан 200 минг км масофа босиб ўтилганда) унда яна 5-6 йилга етадиган техник имконият қолади. Аммо бу вақтга келиб, аккумуляторнинг эскириши ёки унинг айрим қисмлари ишдан чиқиши сабабли, машинани таъмирлаш харажати худди шундай, яъни 10 йилга яқин минилган электромобил нархига тенглашиши мумкин.

Келусида шундай катта харажатга тушиш борасидаги хавотирлар боис, ҳозирданоқ иккинчи қўл электромобилларга талаб кескин камайиб кетмоқда. Айни пайтда Хитойдаги автодилерларнинг қарийб 80 фоизи ишлаб чиқарилганига беш йилдан ошган электромобилларни эскисини янгисига алмаштириш (трейд-ин) дастури асосида қабул қилмаяпти. Уч йиллик машиналар эса ўз асл нархининг қарийб 55 фоизини йўқотмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг