Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги мактабда ёнғин содир бўлди

Андижондаги мактабда ёнғин содир бўлди

Бугун, 12 март куни соат 09:56 да Андижон вилояти, Олтинкўл туманида жойлашган мактабнинг ёнидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:14 да ўчирилган.

Маълум бўлишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан  85 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг