Ангор туманида савдо дўконлари ёниб кетди
Ангор туманида дўконлар ёниб кетди. ФВВ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.
3 сентябр куни Сурхондарё вилояти ФВБга, Ангор тумани, «Янгитурмуш» МФЙ, Ат-Термизий кўчасида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан 3 та қутқарув бўлинмаси зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва ўчирилган.
Дастлабки маълумотга кўра, 2 та кийим-кечак савдо дўконининг тахминан 35 кв.м. майдони ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter