Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асакада пичоқбозлик: «дўстлар» жанжали ўлим билан тугади

Асакада пичоқбозлик: «дўстлар» жанжали ўлим билан тугади

Шу йилнинг 13 ноябрь куни тахминан соат 02:00 да 24 яшар фуқаро А.И. дўсти 19 яшар Х.Г. билан Асака туманида ўзаро жанжаллашиб қолган. Сўнг ёнидаги пичоқ билан Х.Г.нинг баданига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар берди. 

Х.Г. олган тан жароҳати сабаб тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган.

Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида қон доғлари ва Х.Г.нинг кийимлари ҳамда бир дона пичоқ ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И. процессуал тартибда ушланган ҳамда ҳолат юзасидан гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг