Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Айиқнинг қутурганлиги ҳолати текширилмоқда» — Бош прокуратура

«Айиқнинг қутурганлиги ҳолати текширилмоқда» — Бош прокуратура

Сариосиёда аҳоли ҳаётига хавф туғдириб, ИИБ ходимини жароҳатлаган айиқ отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 15 май куни соат 10:00 ларда Сариосиё тумани «Жаннатмакон» маҳалласи «Кичик кўл» қишлоғига номаълум томондан қўнғир тоғ айиғи келиб аҳоли орасида ваҳима уйғотган.

Туман ИИБ, туман ободонлаштириш, экология бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу айиқни ушлаш чорасини кўриш вақтида «Жаннатмакон»  маҳалласи ёшлар етакчиси С.Ҳусайиновни судраб, туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант Р.Ҳасановга ташланган ва унинг ўнг қўли бармоқ соҳасига енгил тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, маҳаллада жойлашган 74-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси томонга кириб бораётган вақтида мактаб қоровули томонидан мактаб дарвозаси ёпиб қўйилган, шунга қарамасдан айиқ ўзини дарвозага уриб,  мактаб биносига кирмоқчи бўлган.

Мактаб ўқувчиларига ва шу ердаги аҳоли ҳаётига ҳавф туғдиришини олдини олиш мақсадида туман ИИБ ҳисобида турувчи овчилар жалб қилиниб, айиқ отиб зарарсизлантирилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, айиқнинг қутурганлигини аниқлаш бўйича лаборатория текширувлари ўтказилмоқда.

Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг