«Айланма йўллар билан Америкага»

Жиззах ва Фарғона вилоятларида одамларни ноқонуний йўл билан АҚШ ва Кореяга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия, Италия ёки Мексика давлатлари орқали айланма йўллар билан Америка Қўшма Штатлари ҳудудига олиб ўтиши ва ушбу давлатда ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.С. фуқаро Н.ни ишончига кириб, унинг 3 500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 300 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter