Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳусанов «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

Ҳусанов «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

«Манчестер Сити» Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ёзда ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.

Клуб раҳбарияти бу трансферга келажак лойиҳаси деб қарайди. Бироқ Ҳусанов юқори савияда барқарор ўйин кўрсата олмаётгандек. Ўзбекистонлик ҳимоячига Премер-лиганинг бир қанча клублари ва бошқа Европа жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Унинг жисмоний имкониятлари ва техник маҳорати кўплаб мураббийларнинг эътиборини тортган.

Мутахассисларнинг фикрича, Ҳусановнинг «Манчестер Сити»ни вақтинча тарк этиши унинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши ва келажакда юқори поғоналарга кўтарилиши учун замин яратиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг