Шавкат Мирзиёев Сербияга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига келди.
Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилиб, Фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бошланади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон – Сербия олий даражадаги музокаралари ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Уларнинг якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter