Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёвсиз калтакланган шахс оғуфуруш бўлиб чиқди

Аёвсиз калтакланган шахс оғуфуруш бўлиб чиқди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Номаълум шахслар бир фуқарони ураётгани акс этган видеотасвирлар интернетда тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ воқеага муносабат билдирди.

Ўрганиш давомида аниқланишича, жорий йилнинг 12 октябр куни соат 21:00 ларда Ж.Р. (2003 й.т.), Ш.A. (2001 й.т.) ва Р.А. (2005 й.т.) телеграм-бот орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 2003 йилда туғилган A.Б. билан Миробод туманида учрашишган. Сўнг уни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уни уриб, тан жароҳати етказишган ва устига «зелёнка» моддасини сепишган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми («Одам ўғирлаш») ва 105-моддаси 2-қисми («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов жараёнида Ж.Р., Ш.A. ва Р.A.лар шунга ўхшаш бошқа бир қанча жиноятларни содир этишга алоқадорлиги аниқланган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг