Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беморнинг эрига оёқ кийимини тозалаб киришини айтган шифокор аёвсиз калтакланди

Беморнинг эрига оёқ кийимини тозалаб киришини айтган шифокор аёвсиз калтакланди

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида хизмат вазифасини бажариб турган 59 ёшли шифокор калтакланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, поликлиникада 35 йилдан буён умумий амалиёт шифокори (айни пайтда оилавий шифокор) бўлиб ишлаб келаётган Х.Д. қабулига 2022 йил 3 ноябрда кеч соат 18:30 атрофида бир нотаниш эркак 2 нафар аёл билан келган. Эркак шифокорга турмуш ўртоғининг бетоблигини айтиб, уни текшириб қўйишини сўраган.

Шифокор унга беморни текширгунига қадар оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган. Шундан сўнг эркак шифокорни ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, аёвсиз муштлаб, тепкилаб ташлаган.

Олган жароҳатлари натижасида шифокор ҳушини йўқотган ва Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига «Пешона, иккала ёноқ, юз, бурун усти, бўйин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкарган жароҳатлари, тирналмалар, бош чайқалишига гумон» ташхиси билан ётқизилган. Айни пайтда даво муолажалари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда, дейилади Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг